КИБЕРМАКОНДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН МУЛКИЙ ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ: КИБЕРЎҒРИЛИК ВА КИБЕРФИРИБГАРЛИК МИСОЛИДА

Authors

  • Марзажонов Шохрухбек Собиржонович Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқоти институти мустақил зланувчиси Author

Keywords:

кибермакон; мулкий жиноятлар; киберўғрилик; киберфирибгарлик; рақамли активлар; электрон пул маблағлари; ноқонуний кириш (hacking); ижтимоий муҳандислик; виктимологик омиллар; латентлик; профилактика

Abstract

Мақолада кибермаконда содир этиладиган мулкий жиноятлар, хусусан киберўғрилик ва киберфирибгарликнинг криминологик хусусиятлари тизимли таҳлил қилинади. Кибержиноятчиликка нисбатан дуалистик ёндашув доирасида ахборот технологиялари “восита” сифатида қўлланилганда анъанавий мулкий жиноятлар конструкцияси рақамли муҳитга мослашаётгани асосланади. Тадқиқотда жиноят предметининг рақамли активлар ва электрон пул маблағлари томон трансформацияланиши, жиноят содир этишнинг масофавийлиги ва анонимлиги, фош этиш мураккаблиги ҳамда латентлик даражасининг юқорилиги каби омиллар ёритилади. Шунингдек, киберўғриликда ноқонуний кириш (hacking) элементлари, киберфирибгарликда эса ижтимоий муҳандислик (social engineering) усулларининг устуворлиги криминологик мезонлар асосида фарқланади. Мақола хулосалари профилактика механизмларини такомиллаштириш ва ҳуқуқий таърифларни замонавий рақамли муносабатларга мослаштириш заруратини кўрсатади.

Downloads

Download data is not yet available.

Downloads

Published

2026-04-16