Vol. 4 No. 3 (2026): Educational Yield Insights & Breakthroughs (EYIB)
Articles

ОДИЛ ЁҚУБОВ ҚИССАЛАРИДА БАДИИЙ КОНФЛИКТ ВА ХАРАКТЕР КОЦЕПЦИЯСИ

Мансурова Умидахон Иброхимовна.
Алишер Навоий номидагиТошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мустақил изланувчиси.

Published 2026-04-11

Keywords

  • Одил Ёқубов, бадиий конфликт, характер концепцияси, ички коллизия, психологик таҳлил, сюжет динамикаси, маънавий қашшоқлик, ижтимоий зиддият, индивидуал нутқ, эстетик таъсир.

Abstract

Мазкур мақолада таниқли адиб Одил Ёқубов қиссаларида бадиий конфликтнинг турлари ва уларнинг қаҳрамон характерини очиб беришдаги аҳамияти назарий ҳамда таҳлилий жиҳатдан тадқиқ этилган. Адибнинг “Муқаддас”, “Матлуба”, “Биллур қандиллар” каби асарлари мисолида ижтимоий, характерлараро ва психологик зиддиятларнинг ўзаро боғлиқлигини илмий асослаб беради. Қиссалардаги ички коллизиялар ва руҳий изтироблар инсон маънавиятини ифодаловчи асосий поэтик омил сифатида талқин қилинган